Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:
Ғузор туманидаги 5 та фермер хўжалиги – “Х.“ 94 млн 608 минг сўм (210 240 кВт•соат), “Й.“ 93 млн 900 минг сўм (208 667 кВт•соат), “Т. Б.“ 81 млн 700 минг сўм (181 556 кВт•соат), “Ш. Б.” 75 млн 300 минг сўм (167 334 кВт•соат), “Ж. Б. М.“ 52 млн 492 минг сўм (116 649 кВт•соат) ҳамда Косон туманидаги “О.Х.“ 95 млн 200 минг сўм (211 556 кВт•соат) фермер хўжаликларига қарашли сув насослари шартномасиз равишда электр тармоғига ноқонуний уланиб, давлат манфаатларига жами 493 млн 200 минг сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланди.
Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги электр энергияси 5 480 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.