Қашқадарёда 20 йил ҳужжатида "ўғил бола” бўлиб юрган қиз аниқланди

Қашқадарёда 20 йил ҳужжатида "ўғил бола” бўлиб юрган қиз аниқланди

Гап шундаки, у қиз туғилганида янглишиб, “Шафоатов Олим” деб ёзилган гувоҳномани бериб юборишган. Тоғли қишлоқнинг туман марказидан 180 километр узоқда жойлашгани ва марказга бориш қийин бўлгани сабабли бу хато ўзгартирилмай қолиб кетган.

Қиз Деҳқонобод туманининг тоғли Дуоб ва Теракли қишлоқлари аҳолиси учун ўтказилган сайёр қабулда гувоҳномасини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилган.

“Кеч бўлсада бу хато тўғриланди. Биз сайёр қабулдан сўнг “Шафоатов Олим” гувоҳномаси билан юрган қизга “Шафоатова Муқаддам Равшан қизи” деб қайд этилган гувоҳномани топширдик. Эндиликда бу тоғ қишлоқларида йилига икки марта сайёр қабул ўтказишни мўлжаллаяпмиз”, - дейди Деҳқонобод тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Озода Ашурова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!