Бу ҳақида Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида икки нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.
Бир неча йилдан буён сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекиб, гемодиализ сеансларини олиб келган 26 ёшли косонлик бемор С.Д.га отасининг, худди шундай касаллик билан мурожаат қилган чироқчилик 55 ёшли Ф.Ш.га ўғлининг буйраги кўчириб ўтказилди. Айни пайтда беморларнинг ва донорларнинг аҳволи яхши.
– Бундан тўрт-беш йил илгари фақат хорижда бажариб келинган инсон аъзолари трансплантацияси ўзимизда Қаршида қилинади, деса одамларга эртакдек туюлар эди, – дейди марказ бош шифокори Жамшид Диёров. – Ўтган йили марказимизда пойтахтимиздан келган мутахассислар ва маҳаллий шифокорлар иштирокида бемор эркакка турмуш ўртоғининг бир буйраги муваффақиятли тарзда кўчириб ўтказилган эди. Мана, бугун бу ерда яна 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилди. Бир тасаввур қилинг, бу каби ноёб операциялар умидсиз бўлиб қолган беморларга қанча нажот беради, оилаларга қанчалик қувонч олиб киради. Энг муҳими, бу мураккаб операцияларни академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий маркази билан бир қаторда бизнинг марказимизнинг Ҳиндистонда малака ошириб келган моҳир жарроҳлари бажармоқда. Келгусида бу каби операциялар сонини кўпайтириш, уларни туманларда ҳам амалга ошириш, вилоятда жигар кўчириб ўтказишни йўлга қўйиш, трансплантация бўйича малакаларини ошириш учун марказимиз мутахассисларини Беларусь Республикасига юбориш режалаштирилган.
Маълумот ўрнида қайд этиш зарурки, марказда биргина 2023 йилнинг 6 ойи давомида жами 110 нафар беморда мураккаб, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.