Қаршида Миллий гвардияга ишга жойлашни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди​​​​​​​

Қаршида Миллий гвардияга ишга жойлашни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди​​​​​​​

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Муқаддам 3 маротаба фирибгарлик ва пора бериш каби жиноятлари учун судланган фуқаро И.М. фуқаро Х.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси тизимига танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишга ишонтириб, 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!