"Қамчиқ" довонида "MAN" темир тўсиққа урилди

"Қамчиқ"  довонида "MAN" темир тўсиққа урилди

Бугун эрталаб, соат 8:20 ларда "Қамчиқ" довонининг 234 км.да "Водий-Тошкент" йўналишида 20 тонна узум билан ҳаракатланган "MAN" русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган ва йўлнинг ҳаракат қисмига ҳалақит берадиган даражада тўхтаган.

Воқеа жойига зудлик билан "Қамчиқ" МҚЁҚБ қутқарувчилари, ЙПХ ва "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари етиб келишган.

Қутқарувчилар махсус техникалар ёрдамида соат 13:30да ҳодисани тўлиқ бартараф этиб, йўл-патрул хизмати ходимлари ҳаракат хавфсизлигини таъминладилар.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!