«Қамчиқ»да юк автомобили ағдарилиб, йўлни тўсиб қўйди

«Қамчиқ»да юк автомобили ағдарилиб, йўлни тўсиб қўйди

Бугун, 18 ноябрь куни соат 19:25 да «Қамчиқ» довонининг 229,2 км «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «DAF» юк автомобили, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида, йўлнинг ўнг томонига ағдарилган ва йўлни беркитиб шу йўналишдаги ҳаракатни тўхтатиб қўйган.

Юк машинасида ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб боришган. Вазият оқибатлари махсус техникалар ёрдамида бартараф этилган.

Довон йўли автомобиллар ҳаракати учун очиқ, икки томонлама ҳаракат давом этмоқда, дейилади ФВВ хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!