Путиннинг ташрифи АҚШга зарба бўлди

Путиннинг ташрифи АҚШга зарба бўлди

Россия президенти Владимир Путин ва Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари ўртасидаги музокаралар Американинг минтақадаги таъсирини камайтиришга ёрдам бермоқда.

Бу ҳақда хитойлик сиёсатшунос Чжао Лун Kankan News портали учун мақоласида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг БАА, Саудия Арабистони ва Эрон билан тўғридан-тўғри алоқалари унга Америка таъсирини камайтириш ва минтақадаги стратегик мослашувни ўзгартириш имконини беради.

Бундан ташқари, эксперт таъкидлаганидек, Москва Яқин Шарқ геосиёсий кун тартибидаги нуфузли ва фаол иштирокчи сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлайди.

“Бошқача қилиб айтганда, Путин бир тош билан икки қушни ўлдирди”, — деди Чжао Лун.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!