Россия президенти “Қаср ал-Ватан” саройида тантанали кутиб олинди. Унинг шарафига БАА осмонини ҳарбий самолётлар Россия байроғи рангларига бўялди, отлиқ ва пиёда фахрий қоровул саф тортди ва замбараклардан салют отилди.
Путин ушбу эътиборни жавобсиз қолдирмади ва машинадан тушиши билан БАА президенти Ал Наҳаёнга “Қандай чиройли” деган сўзлар билан миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, Россия президенти БАА етакчисини куни кеча нишионланган мамлакат ташкил этилганининг 52 йиллиги билан табриклади ва СССР БААни биринчилар қаторида тан олганини ва ўтган давр мобайнида муносабатлар доими яхши бўлганини эслатиб ўтди.
Ундан ташқари, Путин БАА араб дунёсида Россиянинг энг йирик ҳамкори эканини таъкидлаб ўтган йил давомида ўзаро савдо ҳажми 67%га ўсганини ва бу йил ундан ҳам кўп бўлиши кутилаётганини айтиб ўтди.
Россия президенти БАА раҳбарига мамлакатда биринчи рус мактаби очилиши ҳамда биринчи православ черкови учун ер ажратишга рухсат берилгани муносабати билан миннатдорлик билдирди.
Музокараларда Исроил-Фаластин можаросига алоҳида ўрин ажратилди.
Шунингдек, Путин Ал-Наҳаётга Украинадаги вазият ҳақида батафсил маълумот берди.
Россия ва БАА келгуси йилда БРИКС тизимида ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.