Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифи ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчиларига қарши чиқишдир, деб ёзади “Hill” шарҳловчиси Эллен Митчелл.
“Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифи ва Хитой томонининг қўллаб-қувватлаши Россия иқтисодиётига вайронкор санкциялар билан босим ўтказмоқчи бўлган АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши чиқишдир”, дейди у.
Унинг фикрича, Си Цзиньпин ва Владимир Путин ўртасидаги учрашувнинг энг эҳтимолий натижаларидан бири бу “икки мамлакат ҳамкорлигини жамоатчилик томонидан тасдиқлаш” бўлиб, “Ғарбнинг уларнинг ишларига ноҳақ аралашувига” қаршилик бўлади. Шунингдек, у Россия ва Хитой раҳбарларининг бўлажак музокаралари ҳақидаги хабарлар Ғарб сиёсатчиларини хавотирга солганини таъкидлади.
“Натижа қандай бўлишидан қатъий назар, учрашув икки етакчи ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаши шубҳасиз”, -деди Митчелл.
Аввалроқ Кремль матбуот хизмати Си Цзиньпин Путиннинг таклифига биноан 2023 йил 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Россияга келиши ҳақида хабар берган эди. Музокараларда Москва ва Пекин ўртасидаги ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.