Владимир Путиннинг Геленжик яқинида жойлашган машҳур саройи атрофида бир неча кундирки кучли ўрмон ёнғини авж олган. Бу ҳақда Россия ФВВ маълум қилган.
👨🚒 Тезкор маълумотларга кўра, ёнғинни ўчириш ишларига 550 нафар ўт ўчирувчи ва 89 та техника воситаси, жумладан, вертолётлар жалб этилган.
🔥 Ёнғинга сабаб — украин дронининг қулаши, у Путин саройидан тахминан 10 км узоқликда йиқилган. Бу дрон айнан саройни нишон қилганми — ҳозирча аниқ эмас. Украина ва Россия томони бу ҳақда расмий изоҳ бермаган.
🏰 Путиннинг ушбу "ҳашамат маскани" ҳақида бутун дунёга биринчи бўлиб Алексей Навальний маълум қилган эди. Аммо Кремль раҳбари у ерга ташриф буюради, дейиш қийин. Россия нашри «Проект» маълум қилишича, Путин хавфсизликдан қўрққани учун Сочига ҳам бормай қўйган, сабаби у ер ҳам украин дронлари етиб бориши мумкин бўлган ҳудуд ҳисобланади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.