“Мамлакатларимизнинг таълим соҳасидаги самарали ҳамкорлиги, шубҳасиз, стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчиликнинг икки томонлама муносабатлари ривожланишига кўмаклашади. Асосийси, бу йўналишдаги биргаликдаги ишлар, коронавирус пандемияси сабаб юзага келган маълум бўлган чекловларга қарамасдан, ғоят фаол ва самарали олиб борилмоқда”, - дейилади унинг Россия-Ўзбекистон иккинчи таълим форуми иштирокчиларига йўллаган табригида.
Путин Ўзбекистонда тез орада Россия олийгоҳларининг ўн бешинчи филиали очилиши, жорий йилда Россиядаги ўзбекистонлик талабалар сони 43 мингдан ошганини қайд этган.
Россия раҳбари форум иштирокчилари ташаббуслари ва ғояларига амалда талаб юқори бўлиши ва мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.
16-17 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Россия-Ўзбекистон иккинчи таълим форуми бўлиб ўтмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.