Россия 90-ларда рус халқи ва Россиядаги бошқа халқларнинг ватанпарварлиги, жасурлиги, сабр-тоқатлилиги ва меҳнатсеварлиги туфайли фуқаролар урушидан қутулиб қолган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Сочи шаҳридаги “Валдай” халқаро дискуссион клубининг навбатдаги йиғилишида маълум қилди.
“Россия ҳар қандай халқ, ҳар қандай миллат ва мамлакат учун энг ёмон нарса – давлатнинг парчаланиши ва йўқолиб кетиши ёқасига келиб қолганди. Бу таҳдид қил устида турганди ва буни кўпчилик ҳис қила бошлаганди. Биз ўшанда йирик миқёсдаги фуқаролар уруши ботқоғига ботиб қолишимиз, давлат бирлиги ва суверенитетини йўқотишимиз ҳамда жаҳон сиёсатидан ташқарида қолишимиз мумкин эди. Фақат рус халқи ва Россиядаги бошқа халқларнинг ватанпарварлиги, жасурлиги, сабр-тоқатлилиги ва меҳнатсеварлиги туфайлигина мамлакатимиз бу хавфли чегарадан узоқлашди”, - деди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости келтирмоқда.
Россия раҳбарининг маълум қилишича, 90-йилларда Россия тарихидаги энг оғир даврни бошдан кечирган. Россия ички сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий инқирозлар билан бир қаторда халқаро терроризм томонидан ҳужумга учраган.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон ҳужумидан сўнг ижтимоий тармоқларда тарқалган ўз ўлими ҳақидаги миш-мишларни киноя билан рад этувчи видео эълон қилди.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.