Путин Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади

Путин Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди, деб хабар берди Кремл матбуот хизмати. РИА Новости.

“Россия томони Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди”, — дейилган хабарда.

Бундан ташқари, икки томонлама кун тартибидаги айрим долзарб масалалар, жумладан, савдо-иқтисодий соҳадаги масалалар муҳокама қилинди ва Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ўзаро интилишлар тасдиқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!