Путин Кремлда Хитой Давлат кенгаши раҳбари Ли Цян билан учрашди

Путин Кремлда Хитой Давлат кенгаши раҳбари Ли Цян билан учрашди

“Бизнинг савдо алоқаларимиз, жумладан, хитойлик дўстларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ривожланиб бормоқда – икки мамлакат ҳукуматлари томонидан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. - деди Россия раҳбари.

Ли Цян, ўз навбатида, Путин ва Си Цзинпин стратегик раҳбарлигида Россия-Хитой муносабатлари мисли кўрилмаган даражага кўтарилганини айтиб ўтди ва икки давлат раҳбари жорий йилнинг ўзида икки марта учрашганини таъкидлади.

Шунингдек Хитой расмийси Россия ялпи ички маҳсулоти ўсишини қайд этиб, Хитой “дўст ва қўшни сифатида бундай ютуқлардан чин дилдан қувонишини” таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!