"Елцин Путинни унгача ҳеч қачон кўрмаганини тушуниш керак. Степашин ўрнига Путин бўлишини айтган ўша йиғилишгача. Ўшанда Степашин: Борис Николаевич, илтимос, ахир у ҳеч кимса-ку, сиз катта хато қиляпсиз, деган", — деб эслайди Пугачёв.
Олигарх Борис Березовский ҳам Путиннинг тайинланишини "хато ва ҳалокат" деб ҳисоблаганини айтади собиқ банкир: "Березовский менга бу хато, бу ҳалокат деганди. У ҳеч нарсага эришмаган одам. Уни у ердан (Давлат хавфсизлик қўмитаси) шунчаки қувиб чиқаришган. У ҳеч ким бўлмади, ҳеч нарсага эришмади. Березовский у пайтда уни нуқсонли одам деб айтганди", – дейди у.
Пугачёвнинг айтишича, Путиннинг ўзи ҳам ҳокимиятда узоқ қолмоқчи бўлмаган ва 2004 йилда иккинчи муддатга сайланишни истамаган. Путин пул топиб, Испанияга кўчиб кетишни режалаштирган.
"Нима учун дарҳол тотал ўғирлик бошланди? Чунки ўша пайтда у иккинчи марта президент бўлишига ишонмаган. Ҳақиқатан ҳам, гап икки йил ичида кимдир топилиши ва янги демократик сайловлар ўтказилиши ҳақида кетаётганди. Аммо вазият ўзгарди", — дея таъкидлади Пугачёв.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.