Россия президенти, Зеленскийдан кейин, Доналд Трампга қўнғироқ қилиб, уни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан табриклади.
Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг хабар беришича, суҳбат деярли бир ярим соат давом этган ва унда бошқа масалалар қатори Путин "Россиянинг АҚШ давлатчилиги шаклланишига қўшган ҳиссаси ҳақида" эслатиб ўтган (Ушаков бу ҳисса нимадан иборат эканини изоҳламаган).
Ушаковнинг сўзларига кўра, суҳбат давомида Украинадаги уруш мавзуси ҳам кўтарилган. Унинг айтишича, Трамп жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва тинчликни излашга кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлаган.
"Президентимиз жанг майдонидаги ҳақиқий вазиятни тасвирлаб берди, унга кўра Россия Қуролли кучлари бир аҳоли пунктидан кейин иккинчисини озод қилган ҳолда ишонч билан олдинга силжимоқда", — деди Ушаков.
Жума куни Кремл Донецк вилояти шимолидаги муҳим мустаҳкамланган шаҳарлардан бири — Константиновкани эгаллаганини эълон қилди. Россия расмийлари ва ҳарбийлари ҳозирча бунинг мустақил тасдиқларини тақдим этмади. Украина эса шаҳар устидан назоратни сақлаб қолганини даъво қилмоқда.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.