Путин БРИКС саммитида ҳибсга олиниши мумкин(ми?)

Путин БРИКС саммитида ҳибсга олиниши мумкин(ми?)

Август ойида БРИКС мамлакатлари етакчилари Жанубий Африкада учрашади ва у ерга Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиниши учун ордер берган Россия президенти ҳам таклиф этилган.

"Жанубий Африка ҳукумати Халқаро жиноий суд қарорини Россия томони билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда", — дея маълум қилди ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Наледи Пандор.

Аввалроқ Жанубий Африка президенти матбуот котиби мамлакат расмийлари суд қарорини эътиборга олганини маълум қилганди.

"Претория ҳукумати ўзининг қонуний мажбуриятларини билади ва саммит олдидан тегишли манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилади", — дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!