Путин БААга етиб борди

Путин БААга етиб борди

Россия Президенти Владимир Путин Абу-Дабига етиб борди ва у ерда БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокаралар ўтказади.

Россия давлати раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, учрашув делегациялар иштирокида бошланади, кейинроқ етакчилар юзма-юз мулоқотни давом эттиради.

Абу-Дабидаги иш дастури якунлангач, Путин Ар-Риёдга боради. У ерда валиаҳд шаҳзода, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Вазирлар кенгаши раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Ушаковнинг таъкидлашича, Россия Президенти БАА ва Саудия Арабистонига бундай ташрифлар протоколи ва анъаналарида кўрсатилган совғалар билан бормоқда.

Путин охирги марта Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонига 2019 йил октябрь ойида ташриф буюрган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!