Путин Асад билан давлатлар ўртасидаги муносабатлар ва Сурия масаласини муҳокама қилади

Путин Асад билан давлатлар ўртасидаги муносабатлар ва Сурия масаласини муҳокама қилади

Россия ва Сурия президентлари Владимир Путин ҳамда Башар Асад музокаралар чоғида давлатлараро муносабатлар ва республикадаги вазиятни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилади, деди Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Биринчи ўринда икки томонлама Россия-Сурия муносабатлари, САРни урушдан кейинги реконструкция қилиш давридаги ўзаро ҳамкорлик, шу тарзда Сурияни тартибга солишни давом эттириш турибди”, деди у.

Шу билан бирга, Песковнинг сўзларига кўра, охирги масала Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги мутлақ устуворлигига урғу берилган ҳолда муҳокама қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!