Финляндия кейинги беш йил ичида Россиянинг чегарадаги ҳарбий таҳдиди ошиши мумкин деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Газетанинг ёзишича, Россия армияси Финляндия билан чегарадаги ҳарбий қисмларни мустаҳкамламоқда ва инфратузилмани кенгайтирмоқда.
Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, Ленинград вилоятидаги Каменка ҳарбий қисмида юзлаб янги чодирлар пайдо бўлган. Мурманск яқинидаги вертолёт базасига эса, 20 йилдан бери кўринмаган ҳарбий вертолётлар қайтган. Шунингдек, Оленя авиабазасида ўнлаб россиялик ҳарбий самолётлар кузатилган.
NYT'га кўра, бу ҳаракатлар ҳозирча катта миқёсдаги ва узоқ муддатли ҳарбий кенгайишнинг дастлабки босқичлари сингари кўриниш бермоқда. Финляндия расмийларининг тахмин қилишича, Россия ўз ҳарбий кучларини таҳдид соладиган даражага етказиши учун тахминан беш йил вақт керак бўлади. Шу билан бирга, улар чегарадаги россиялик аскарлар сони уч бараварга кўпайиши мумкинлигини айтмоқда. Бироқ фин ҳарбийлари бу жараёнга ҳозирча хотиржамлик билан ёндашмоқда.
The Wall Street Journal нашри ҳам апрел ойида сунъий йўлдош тасвирларига таянган ҳолда, Россия сўнгги йилларда Финляндия ва Норвегия билан чегарадаги ҳарбий қисмларни кенгайтирганини ёзган, бу эса янги урушга тайёргарлик сифатида қабул қилинмоқда.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.