Россия президенти Владимир Путин Курск кучлари гуруҳи штаб-квартирасида бўлиб ўтган йиғилишда 2021 йилдан бери биринчи марта ҳарбий формада кўриниш берди.
Путин Курск қўшинлари қўмондонлик пунктларидан бирида Бош штаб бошлиғи Герасимов билан учрашди.
Россия президентининг асосий баёнотлари:
🔸Курск вилояти ҳудуди тез фурсатда душмандан бутунлай озод қилиниши керак;
🔸вилоятда асирга олинган душманларга террорчи сифатида қараш керак;
🔸ҳарбий асирлар билан муомала қилиш тўғрисидаги конвенция хорижий ёлланма аскарларга татбиқ этилмайди;
🔸давлат чегараси бўйлаб хавфсизлик зонасини яратиш ҳақида ўйлаш керак.
Ўз навбатида Герасимов Украина ҳарбийлари Курскда эгаллаб олган ҳудудларнинг 86% озод этилганини маълум қилди. Ҳозирда душман қуршаб олинган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.