Путин 2020 йилги даромадлари ҳақидаги декларацияни тақдим қилди

Путин 2020 йилги даромадлари ҳақидаги декларацияни тақдим қилди

Россия президенти Владимир Путин ва ҳукуматнинг юқори лавозимли расмийлари 2020 йилги даромад декларациясини тақдим қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади «РБК».

«Ҳа, декларацияларни топширдик. Улар ўз вақтида нашр этилади», — деди Песков журналистларга. Мамлакатдаги қоидага кўра, декларациялар топширилгандан икки-уч ҳафта ўтгач нашр этилади.

Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин барча депутатлар даромадлари тўғрисида ҳисобот берганини айтди. «Декларациялар Давлат Думасининг расмий веб-сайтида 14 иш кунидан кечиктирмай эълон қилинади», — дейилади унинг Давлат Думаси сайтидаги баёнотида. Федерация Кенгаши спикери ўринбосари Юрий Воробёвнинг айтишича, сенаторларнинг ҳам барчаси даромад декларациясини топширган.

Меҳнат вазирлигининг даромадлар ва мол-мулклар тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш бўйича услубий тавсияларига кўра, президент, унинг маъмурияти ходимлари, ҳукумат аъзолари ва федерал давлат хизматчилари 1 апрелга қадар ўз даромадлари тўғрисида ҳисобот бериши керак эди.

Минтақавий ва шаҳар давлат хизматчилари, Марказий банк ва Пенсия жамғармаси ходимлари, бюджетдан ташқари жамғармалар ходимлари эса ўз ҳисоботларини 30 апрелдан кечиктирмаслиги шарт.

2019 йилда Путиннинг даромади 9,726 миллион рубль (128 417 доллар)ни ташкил қилган, бу президентнинг 2018 йилдаги даромадидан бир миллионга кўп.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!