Пушкиннинг эвараси вафот этди

Пушкиннинг эвараси вафот этди

Шоир Александр Пушкиннинг эвараси, профессор Галина Усова Мичуринскда вафот этди, деб ёзмоқда ТАСС Мичуринск давлат аграр университетининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Дмитрий Галкинга асосланиб.

Хабарда айтилишича, Усова 82 ёшида вафот этган. Профессор билан хайрлашиш маросими 18 октябрь куни Мичуринск шаҳридаги Боголюбск соборида бўлиб ўтади.

Галина Усова - Пушкиннинг эвараси бўлиб, 1938 йилда Архангелскда туғилган ва ҳозирги Мичуринск давлат аграр университети ўқиган ҳамда ишлаган. "Тамбов вилоятининг қизил китоби: ўсимликлар, лишайник, замбуруғлар" номли китоб муаллифларидан бири бўлган Усова профессор унвонига ва қишлоқ хўжалиги фанлари доктори даражасига эга.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!