Аргентина президентининг синглиси, Президент маъмурияти бош котиби лавозимини эгаллаб турган Карина Милей дори-дармонларни харид қилишда коррупцион схемаларда иштирок этганликда айбланмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, маҳаллий Carnaval стриминг-каналида Карина Милей ва юқори мартабали амалдорлар ўртасидаги суҳбатлар мавжуд бўлган аудиоёзувлар чоп этилган. Ушбу ёзувларда унинг коррупция схемаларида иштирок этганлиги тўғрисида тўғридан-тўғри далиллар мавжуд эмас, лекин Аргентина Ногиронлар миллий агентлиги учун дори-дармонлар нархининг ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Суҳбатларнинг бир қисми президент саройи ичида ёзиб олинган.
Президент матбуот котиби Мануэль Адорни аллақачон Хавьер Милей маъмурияти Федерал судга шикоят қилганини эълон қилди. Уларнинг фикрича, аудиоёзув ноқонуний равишда олинган ва сайлов кампанияси қизғинда мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган.
Аргентина федерал судьяси Милейнинг синглисига тегишли аудиоёзувларни нашр этишни тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.