Президентнинг шахсий хавфсизлиги учун масъул ходим ўз жонига қасд қилди

Президентнинг шахсий хавфсизлиги учун масъул ходим ўз жонига қасд қилди

Федерал хавфсизлик хизмати ходими Кремль ҳудудида ўз жонига қасд қилди. Марҳум Михаил Захаров, Россия Президентининг шахсий хавфсизлиги учун масъул бўлинма ходими эди.

Марҳум Захаровнинг ҳамкасбларининг сўзларига кўра, у жуда кўп ишлаган ва охирги сменалардан бирида у ишда 15 соатдан кўпроқ ишлашга мажбур бўлган.

Таъкидланишича, эркакнинг рафиқасига воқеа сабаблари айтилмаган. Қариндошларининг сўзларига кўра, Захаров рафиқаси билан яшамаган ва декабрь ойида улар ўзаро келишув асосида ажрашишлари керак эди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эса вафот этган ходим Россия президентининг шахсий ҳимояси учун масъул бўлинмада хизмат қилгани ҳақидаги маълумотни рад этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!