Пойтахт кенгаши Ортиқхўжаевни сенаторликдан олиш масаласини кўриб чиқиши мумкин

Пойтахт кенгаши Ортиқхўжаевни сенаторликдан олиш масаласини кўриб чиқиши мумкин

Тошкентнинг ҳокими вазифасини бажараётган Б.Рахмонов депутатларни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясига чақириш ҳақида қарор қабул қилган.

Унда Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ва депутатлик рутбалари кўриб чиқилиши мумкин.

“Депутатлар ихтиёрига Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳарни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ҳолати, 2022 йилги давлат дастури ижроси, маҳаллий бюджетнинг 2023 йилдаги қўшимча манбаларини ҳаражатларга йўналтириш ҳақидаги масалалар билан бирга очиқланмаган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши таклиф этилган.

Катта эҳтимол билан кун тартибидаги бошқа масалалар қисмида депутатлар собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Кенгаш раислиги, депутатлиги ва дахлсизлиги масалаларини кўриб чиқади”, деб ёзади Расул Кушербаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!