Полвонларимиз қитъа чемпионатида ҳозирча 5 та медални қўлга киритди

Полвонларимиз қитъа чемпионатида ҳозирча 5 та медални қўлга киритди

Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари таркибида бугунга қадар эркин курашчиларимиз 2 та кумуш, 1 та бронза, юнон-рум курашчиларимиз 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Бугун, 16 апрель куни чемпионатнинг юнон-рум кураши баҳсларида Илҳом Баҳромов (-60 кг), Шермуҳаммад Шарибжонов (-67 кг), Абдулло Алиев (-72 кг), Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) ва Абдуқодир Жалилов (-97 кг) каби полвонларимиз майдонга чиқишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!