Польшада янги ўқув йилидан бошлаб мактаб ва боғчаларда смартфонлардан фойдаланиш тақиқланади
Польша Президенти Кароль Навроцкий 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб мактаб ва болалар боғчаларида смартфонлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни имзолади.
Бу ҳақда RMF24 нашри хабар берди.
Янги қоидаларга кўра, давлат ва хусусий мактаб ўқувчиларига мактаб ҳудудида, жумладан, танаффуслар ва дарсдан ташқари машғулотлар пайтида смартфонлар ва шунга ўхшаш функцияларга эга бошқа қурилмалардан фойдаланиш тақиқланади.
Тақиқ мактабгача таълим муассасаларига ҳам тегишли.
Смартфонлар ёки планшетлардан фойдаланиш ўқитувчининг хоҳишига кўра таълим жараёнининг бир қисми бўлган, шунингдек, ота-оналар билан боғланиш зарур бўлган ҳолатлар учун истиснолар мавжуд.
Бундан ташқари, ногиронлиги ёки бошқа махсус таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар ихтисослаштирилган иловалар ёки ускуналарнинг ишлаши учун зарур бўлган ҳолларда кун давомида қурилмалардан фойдаланишлари мумкин.
Шунга ўхшаш чоралар аллақачон бир қатор Европа мамлакатларида жорий этилган ёки кўриб чиқилаётгани таъкидланмоқда.
