Польшада украиналик фирибгарлар қўлга олинди
Польшада Украинанинг 24 ва 25 ёшли икки фуқароси фирибгарлик ва товламачиликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда 27 октябрь, чоршанба куни маҳаллий tvn24.pl нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, улар ўз жабрланувчиларидан унчалик катта бўлмаган маблағларни жалб қилган, бу эса шубҳа уйғотмаган.
“Бузғунчилар тасодифий танлаб олинган одамларга сохта ҳавола орқали жабрланувчилар мобил банкка кириш маълумотларини тақдим этишлари керак бўлган саҳифага йўналтирилган СМС-хабарларни жўнатишган.СМСда коммунал тўловларни тўлаш зарурлиги ҳақида нотўғри маълумотлар бор эди.
Жабрланганларнинг баъзилари оз миқдорда тўланишини кўриб, ҳаволага эргашиб, маълумотларини киритдилар. Шундай қилиб, фирибгарларнинг қўлида логин ва пароллар бўлган, бунинг ёрдамида улар банк ҳисоб рақамларига кириш имконига эга бўлишган”, — дейилади хабарда.
Тергов доирасида маҳаллий полиция 11 та мобил телефон, роутер, СИМ-карта ва пулларни мусодара қилди.
Ҳибсга олинган украиналиклар тергов изоляторида сақланмоқда, улар уч ой шу ерда қоладилар.