Янгийўлда ота фарзандига 165 млн сўм алимент тўлади. Шу тариқа эркак 18 ёшгача бўлган алимент мажбуриятини олдиндан тўлиқ бажарган.
Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг қарорига мувофиқ, қарздор В.Ш.дан ундирувчи С.В фойдасига фарзандлари таъминоти учун алимент тўлаш белгиланган эди.
Ижро жараёнлари давомида қарздор томонидан фарзандлари вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент маблағлари олдиндан тўлиқ қоплаб берилди. Жами 165 миллион 766 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари ундирувчига ўтказилди.
Мазкур ҳолатда қарздор ўз зиммасидаги мажбуриятни тўлиқ бажарди ва ижро ҳужжати белгиланган тартибда якунланди.
Фарзанд таъминоти масаласига масъулият билан ёндашиш ҳар бир ота-онанинг муҳим бурчи ҳисобланади.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;
2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.