Польша разведка хизматлари маълумотларига кўра, бир гуруҳ жиноятчилар Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Буюк Британияга қуруқликда ва ҳавода ташиш вақтида ўз-ўзидан алангаланувчи ёки портловчи моддалар солинган жўнатмаларни юборган.
"Россия махсус хизматлари кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилган бўлиши мумкин бўлган тўрт нафар жиноятчи қўлга олинди, яна икки гумонланувчи халқаро қидирувга берилди. Шунингдек, ушбу гуруҳнинг мақсади АҚШ ва Канадага юборилган ушбу турдаги юкларни узатиш каналини ташкил этиш бўлган", дейилади Польша Миллий прокуратураси матбуот хизмати хабарида. Прокуратура баёнотида ҳибсга олинганларнинг шахси ва фуқаролиги ҳақида маълумот берилмаган.
Польша Ички хавфсизлик агентлиги маълумотларига кўра, собиқ СССР мамлакатлари, жумладан, Украина ва Беларус ёшлари қўпорувчилик миссияларини бажаришга жалб қилинмоқда.
"Бундай шахслар кўпинча жиноий доиралар билан боғлиқ бўлиб, уларнинг Россия разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилишлари учун асосий сабаб молиявий рағбатлантириш ҳисобланади", дейилади агентлик баёнотида.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.