Польша ва Левандовски ЖЧ-2022'да Украинани қўллаб-қувватлайди

Польша ва Левандовски ЖЧ-2022'да Украинани қўллаб-қувватлайди

"Барселона" ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ЖЧ-2022да Украина байроғи рангидаги сардорлик боғичида ўйнашини маълум қилди. Ҳужумчига боғични Украина терма жамоасининг собиқ сардори Андрей Шевченко совға қилди.

"Раҳмат, Андрей. Сиз билан танишганимдан хурсандман! Жаҳон чемпионатида Украина байроғи рангидаги сардорлик боғичини тақиш мен учун шарафдир", - деб ёзди Левандовски ижтимоий тармоғида Шевченко билан бирга тушган суратни жойлаштирган ҳолда.

2022 йилги жаҳон чемпионатида Польша Мексика, Аргентина ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан бирга C гуруҳида иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!