Ўзбекистоннинг Ирландиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Равшан Усмонов (қароргоҳи Лондон шаҳрида) ушбу мамлакат Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Протокол департаменти раҳбари Ральф Викторга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Ирландия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларидаги алоқаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, ахборот-коммуникация технологиялари, фармацевтика ҳамда қайта тикланувчи энергия соҳалари истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.
Суҳбат якунлари бўйича Ирландия томони Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш борасидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Маълумот учун, Равшан Усмонов 2023 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси сифатида Лондон шаҳрига келган эди. 2024 йил 16 май куни у Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарльз III га ишонч ёрлиқларини топширган. 2025 йил февраль ойида эса мамлакатимизнинг Исландиядаги илк элчиси сифатида президент Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини тақдим этган эди.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Швейцарияга қарши ўтказилган учрашувда (3:1) гол ура олмади ва ўз тарихий сериясини якунлади.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.