Польша Россия ва Беларус давлат рақамларига эга юк машиналарининг Полша-Беларус чегарасидан ўтишини бутунлай тақиқлайди. Бу ҳақда ҳукуматнинг 29-майда эълон қилинган қарорида айтилган.
“1 июнь (пайшанба) ярим тундан бошлаб Беларус Республикаси ёки Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтган юк автомобиллари, тракторлар, тиркамалар, шу жумладан ярим тиркамалар ва автопоездлар учун Беларус Республикаси билан чегара орқали товарлар олиб ўтиш; кейинги огоҳлантирилгунга қадар тўхтатилади”, дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, матнда Польша ва Россиянинг Калининград вилояти чегараси орқали ҳаракатланиш тақиқлангани айтилмаган.
2022 йилнинг апрель ойидан бошлаб Россия ва Беларус транспорт компанияларига бешинчи санкциялар пакети доирасида Европа Иттифоқи давлатлари ичида юк ташишни амалга ошириш тақиқланган.
23-май куни Давлат Думаси Россия ҳукуматига "Польша автоташувчилари томонидан Россия Федерацияси ҳудуди орқали ташиш" имкониятини истисно қилиш илтимоси билан мурожаат қилди. Депутатлар Россия транспортига юкларни қайта юклаш учун чегарадан энг яқин божхона терминалларигача фақат юк машиналарининг ҳаракатланишига рухсат беришни таклиф қилишди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.