Польша президенти Анжей Дуда Шейсарияда ўтказилаётган Тинчлик саммитида Украинада урушнинг давом этаётганининг айби фақат Россияда эканини таъкидлади. Бироқ у Беларусь ҳам Россиянинг босқинчилик ҳужумида айбдор эрканини қайд этди.
Дуданинг сўзларига кўра, Россия ўзининг “ўтмиш жинлари” билан кураша олмаган ва деколонизациядан ўтмаган империя бўлиб қолмоқда. Шунингдек, у Россия Европада урушни бошлашда мустақил ҳаракат қилмаган.
Мен Путиннинг Беларусдаги қўғирчоғи Александр Лукашенко ўз халқини масхара қилиб, урушда ўйнаган ролига мурожаат қиламан. У нафақат Россиянинг ўз ҳудудидан ҳужум қилишига имконият яратиб берди, балки Польша ва Болтиқ давлатларига қатор гибрид ҳужумлар уюштирилишида ташаббус кўрсатди. Булар охирги уч йилдан бери давом этмоқда, — дейди Дуда.
Унинг қўшимча қилишича, Украина давлати ўзини Россия агрессиясидан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Халқаро ҳуқуққа мувофиқ суверенитет ва мустақилликни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ғарб ҳамкорлари ёрдам беришни тўхтатишга ҳақли эмас.
Май бошларида Польша Россия ва Беларусь билан чегарасидаги ҳудудини мустаҳкамлаш ва у ерда бункерлар қуришни режалаштираётгани тўғрисида хабар берилганди. Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Польша ўз ҳудудида НАТО ядро қуролини жойлаштириш бўйича расмий сўров билан чиққан эди. Польша президенти Анжей Дуда бу масала Вашингтон ва Варшава ўртасидаги музокаралар мавзуси эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, Россия Калининград вилоятини ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамлашда давом этмоқда, шунингдек, Беларусь ҳудудида ядро қуролини ҳам жойлаштирган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.