Польша икки миллиардер Сергей Колесников ва Игор Рибаковга қарши санкциялар киритди

Польша икки миллиардер Сергей Колесников ва Игор Рибаковга қарши санкциялар киритди

Польша, шунингдек, Беларуснинг 365 фуқаросига, жумладан, 159 депутатга қарши ҳам санкция киритди.

Польша Ички ишлар вазирлиги россиялик ишбилармонлар Сергей Колесников (Forbes рейтингида 81-ўрин, бойлиги - 1,4 миллиард доллар) ва Игор Рибаков (Forbes рейтингида 84-ўрин, бойлиги - 1,4 миллиард доллар), шунингдек, «Технониколь» компаниясининг Польша тузилмаларига нисбатан санкциялар қўллангани ҳақида эълон қилди. Шунингдек, Россия капитали билан алоқадор яна 14 нафар фуқарога нисбатан санкциялар жорий этилди, улардан 13 нафари Россия фуқароси, бир нафари Беларус фуқароси. Яна 20 та ташкилот (улардан 19 таси Россия билан, биттаси Беларус билан алоқадор) ва 365 Беларус фуқароси санкциялар остида қолди.

Рибаков ва Колесниковни санкциялар рўйхатига қўшиш тўғрисидаги қарорларда улар «иқтисоднинг асосий тармоқларида, хусусан, нефтни қайта ишлаш билан боғлиқ соҳаларда» фаолият юритиши айтилган. Польша Ташқи ишлар вазирлиги фикрича, бу Россия расмийлари учун муҳим даромад манбаи. Санкциялар Полшада Рибаков, Колесников ва Boerner Service, Boerner Insulation, Boerner Synthetics Membranes (собиқ Tekhnonikol, Tekhnonikol-Insulation ва Tekhnonikol-PVC Membranes) компанияларининг активлари музлатиб қўйилиши ва уларнинг давлат харидларида иштироки тақиқланишини назарда тутади. Ишбилармонлар Польшада бўлиши исталмаган хорижликлар рўйхатига ҳам киритилади.

Forbes «Технониколь» компанияси матбуот хизматига ва Рибаковнинг вакилига сўров юборди.

Беларуснинг 365 фуқаросига нисбатан санкцияларга Польшанинг Polonia жамоат телеканали журналисти Анжей Почобутга чиқарилган ҳукм сабаб бўлди, деб хабар берди Польша Ички ишлар вазирлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!