Вашингтон Эрон ядровий дастурини тўхтатиш бўйича келишув фақат уранни бойитишни бутунлай рад этиш шартида амалга ошиши мумкинлигини маълум қилди.
АҚШнинг махсус вакили Стевен Уиткоффга кўра, Теҳронга уранни ҳатто 1 фоизгача бойитиш ҳам тақиқланади. Унинг таъкидлашича, бу масалада ҳеч қандай иккиланиш йўқ — бу «қизил чизиқ». Уиткофф ABC телеканалига берган интервюсида «Бир фоизга ҳам рухсат ҳам йўқ. Уранни бойитиш — ядровий қурол сари илк қадам. Биз буни кескин рад этамиз», деди.
Бу баёнотга Эрон тезкор жавоб қайтарди. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Ароқчийнинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг позицияси музокаралар мантиғидан узилган ва «Эрон ҳеч қачон уранни бойитишдан тўхтатмайди». У «реалликдан йироқ талаблар музокараларга тўсиқ бўлмоқда», деб қўшимча қилди.
Шунга қарамай, ҳар икки томон музокараларни давом эттиришга тайёр эканини билдирган. Уиткофф яқин келажакда Европада ўтадиган янги музокара раундига умид билдирган бўлса, Ароқчий учрашув санаси ва жойи яқин кунларда эълон қилиниши мумкинлигини айтди.
АҚШ президенти Доналд Трамп эса яқинда АҚШ «Эрон билан ядровий келишувга жуда яқин» эканини айтган, аммо шундан кейиноқ Теҳронни «шошилиши керак», деб огоҳлантирган. Эрон эса ҳозирча АҚШдан бу борада янги таклиф олмаганини маълум қилган.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.