Politico: АҚШ махфий ҳужжатлар ошкор қилинганидан кейин иттифоқчиларни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда
Пентагоннинг махфий ҳужжатлари кенг миқёсда ошкор этилишидан сўнг, АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари саросимага тушган иттифоқчиларни - Европадан тортиб, Яқин Шарқ ва Киевгача бўлган давлатларни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади Politico.
Ўтган ҳафта фош бўлганидан сўнг, АҚШ разведкаси, Давлат департаменти ва Пентагоннинг юқори мартабали мулозимлари разведка маълумотлари ҳақидаги хавотирларни йўқотиш учун бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан боғланишди, деди нашрга турли мамлакатлардан тўрт нафар расмий.
Лондон, Брюссел, Берлин, Дубай ва Киев расмийлари Вашингтонга махфий маълумотларнинг интернетда қандай пайдо бўлганлиги, сизиб чиқиши учун ким масъул эканлиги ва маълумотларнинг ижтимоий тармоқлардан олиб ташланиши учун АҚШ нима қилаётгани ҳақида саволлар бера бошлади.
Улар, шунингдек, Оқ уй келгусида разведка маълумотлари тарқалишини чеклаш чораларини кўряптими ёки йўқлиги билан қизиқмоқда.
Маълумотларнинг ошкор этилиши АҚШнинг иттифоқчилар билан муносабатларида инқирозга олиб келди ва Вашингтон вазиятни қандай тузатиши ҳали аниқ эмас, кўпчилик буни WikiLeaks веб-сайтида махфий ҳужжатлар эълон қилинганидан бери Америка разведкасининг энг катта муваффақиятсизликларидан бири деб атайди.
«Унинг ошкор этилиши ва ҳужжатларнинг мазмуни жуда ғайриоддий», деди Россияни ёритган АҚШ разведкасининг собиқ таҳлилчиси Politicoга.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.