Покистонда кучли муссон ёмғирлари сабаб юз берган сув тошқинлари охирги ҳафтада камида 33 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Dawn нашри Панжоб табиий офатларни бошқариш бошқармаси (PDMA) маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, 23–31 август кунлари содир бўлган тошқинларда яна 8 киши яраланган. Умумий ҳисобда қарийб 2 миллион одам жабр кўрди. Жабрланганлар учун 506 та гуманитар лагер ташкил этилди.
Қутқарув гуруҳлари 760 минг нафар аҳоли ва 516 минг бош чорвани хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилди.
Аввалроқ Покистон Миллий табиий офатларни бошқариш бошқармаси (NDMA) 23 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган ва сентябр ойининг бошида яна кучли ёмғирлар ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Панжоб олий вазири Марьям Аурангзеб бу ҳолатни “Панжоб тарихидаги энг ёмон сув тошқини” дея баҳолади ва сув сатҳи рекорд даражада кўтарилганини таъкидлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.