Покистон ва Афғонистонда ноқулай об-ҳаво юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар бермоқда CBS News.
Покистоннинг турли ҳудудларида 71 киши ҳалок бўлди, 67 киши яраланди. Энг кўп жабрланган ҳудуд мамлакат шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва провинциясидир. Турар-жой биноларининг қулаши натижасида у ерда 32 киши ҳалок бўлган.
Хайбер-Пахтунхвада ҳалок бўлганлар орасида 15 нафар бола ва беш нафар аёл, яна 41 нафари яраланган. 1370 та уй зарар кўрган.
Шарқий Панжоб провинциясида 23 киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди. Мамлакат жануби-ғарбидаги Белужистон вилоятида 8 киши ҳалок бўлди, 8 киши яраланди. Кашмирнинг Покистон назорати остидаги қисмида ҳам жиддий вазият мавжуд. 8 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди, 47 та уй вайрон бўлди.
Синоптикларнинг башорат қилишича, мамлакатда 29 апрелгача кучли ёмғир ёғади.
Афғонистонда табиий ҳодисалар туфайли ҳалок бўлганлар сони 66 нафардан ошди. 600 га яқин уй вайрон бўлган. Тошқин минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказди. Қутқарув ишлари давом этмоқда. Бир кун аввал мамлакатда ёғингарчилик миқдори йиллик меъёрга етди. Пойтахт Кобул ва яна 20 та вилоят тошқиндан жабр кўрди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.