Пестицидлар ўз жонига қасд қилишга олиб келиши мумкин

Пестицидлар ўз жонига қасд қилишга олиб келиши мумкин

Дунё олимлари пестицидларнинг салбий таъсирига дучор бўлган одамлар ўз жонига қасд қилишга мойил эканлигини аниқлади. Бу ҳақда Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишланган тадбирда Ж.Жиембаев номидаги Қозоғистон ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини илмий тадқиқот институти бошқаруви раиси Бақитжан Дуйсембеков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалигида пестицидлар кенг қўлланилади. Бироқ, барча фермерлар зарур эҳтиёт чораларини билмайди. Шунинг учун пестицидлар билан заҳарланиш ҳолатлари мавжуд.

“Бугунги кунда жаҳон олимлари пестицидларнинг салбий таъсирини ўрганиб, тарғиб қилмоқда. Агар у тартибсиз ишлатилса, технология сақланиб қолмаса, у нафақат атроф-муҳитга зарар етказади, балки озиқ-овқат орқали инсон саломатлигини бузади. Ушбу дориларнинг салбий таъсири туфайли ҳар йили дунёда 15 мингга яқин одам ўз жонига қасд қилади. Афсуски, бундай ачинарли ҳолат мамлакатимизда ҳам учраб турибди,”- деди у.

Бундан ташқари, жанубий вилоятларда пахта майдонлари, иссиқхоналар, олма боғлари зарарли организмлар, бегона ўтлар ва касалликларга қарши бир мавсумда бир қанча муолажалар амалга оширилаётганини таъкидлади.

“Меъёрга риоя қилмаслик оқибатида зарарли организмларнинг қаршилиги кучаяди. Шунинг учун уни бартараф этиш мақсадида фермер хўжаликлари препаратни сепиш вақтида миқдорини ошириб, талабга риоя қилмаяпти. Натижада токсикологик маҳсулотлар инсон танасига киради. Инсоннинг қон айланиш тизимига сингиб, саратон, ўпка, юрак хасталикларига олиб келади, ҳатто одамларнинг асабийлашишига ва ўз жонига қасд қилишига олиб келади”, - дейди мутахассис.

Бақитжан Дуйсембековнинг фикрича, қисқа вақт ичида парчаланиб кетадиган препаратларидан фойдаланиш керак. Экологик тоза тизимга айланиш учун биологик кураш усулини жорий этиш зарур.

“Институт деворлари ичида жойлашган лаборатория ва биофабрикаларимизда 15 та бош фойдали ҳашарот етиштириб, уларни кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқдик. Бундан ташқари, биологик дори воситаларини рўйхатдан ўтказяпмиз. Олимларимиз фермерларга энг самарали усулларни таклиф қилади. Фермер зараркунандаларга қарши курашда малакали бўлиши керак. Улар ўз далаларида касалликни тўлиқ аниқламагунча, уларга дори сепмаслик керак”, - деб тушунтирди олим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!