Бугун брифингда Дмитрий Песков Кремль жанговар ҳаракатларни тугатиш истиқболларини қандай баҳолаши ва "махсус операция 2023 йилда якунланиши мумкинми", деган саволга жавоб берди.
"Ушбу ҳисоб-китобларни махсус ҳарбий операция билан шуғулланадиган мутахасислар — Мудофаа вазирлиги бериши керак. Ва агар сиз урушни кенг контекстда — душман давлатлар, дўстона бўлмаган давлатлар билан қарама-қаршилик, бизнинг мамлакатимизга нисбатан бошланган гибрид урушни назарда тутаётган бўлсангиз, бу узоқ вақт давом этади. Ва бунда бизга қатъийлик, ўзимизга содиқлик, мақсадлилик, президент атрофида бирлик керак", — деди Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби.
Зеленский идораси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк бу баёнотга жавоб берди.
“Урушни дипломатия орқали тугатиш мумкин. Агар Россия зудлик билан босиб олинган ерларни тарк этса. Бунинг учун Москвада қайта ишга тушириш амалга оширилиши керак, музокаралар мавзуси ўзгариши керак. Бунга рус армиясининг янги мағлубиятлари туфайли эришиш мумкин. Қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтиришимиз лозим", — деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.