Песков: Путин ва Си Цзиньпин музокаралар якунида матбуот баёноти беради

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Москвадаги музокаралари якунида матбуот баёноти билан чиқишади.
Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Шунингдек, у 20 март, душанба куни Путин ва Си Цзиньпин Москвада норасмий тушликда учрашишини, 21 март куни эса музокаралар бўлиб ўтишини айтди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).