Қўшма Штатлар Тайван билан муносабатларида “ягона Хитой” тамойилига қатъий амал қилиши керак, дея Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
Унинг фикрича, бу Вашингтон ва Пекин ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг асосидир.
“Агар Қўшма Штатлар ҳақиқатан ҳам Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликка умид қилса, у "ягона Хитой" тамойилига риоя қилиши, учта қўшма коммюникени амалга ошириши, Тайванни қуроллантиришни тўхтатиши, "Тайван мустақиллиги"га оммавий равишда қарши чиқиши ва Хитойнинг тинч йўл билан бирлашишини қўллаб-қувватлаши керак”, деди Ван И АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси доирасидаги учрашувда.
Хитойлик вазирнинг таъкидлашича, “Тайван бўғозидаги ҳозирги вазиятнинг энг катта хавфи - бу оролнинг мустақиллигини эълон қилган Тайван раҳбари Лай Синденинг тобора ўзини тута олмайдиган хатти-ҳаракатлари”дир.
“Тайван мустақиллиги” Тайван бўғозида тинчлик ўрнатиш билан мос келмайди”, дея қўшимча қилган хитойлик дипломат.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.