Пайғамбаримиз қайси кўнгилхушликларга изн берганлар?

A A A
Пайғамбаримиз қайси кўнгилхушликларга изн берганлар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларига кўнгилхушлик қилишларига, мубоҳ ҳисобланган дилхушликларга рухсат берар эдилар.

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “... Ийд куни бир ҳабаш чарм қалқон ва найза билан ўйнаётган эди. Расулуллоҳ менга: “Қўришни ҳоҳлайсанми?”  дедилар. “Ҳа”, дедим. Шунда мени орқаларига турғиздилар. Менинг юзим у зотнинг юзларига тегиб турар эди. Уларга: “Янада гўзалроқ қилинглар, эй Бану Арфида”, дедилар. Малолланган пайтим: “Кифоя қиладими?”, дедилар. “Ҳа”, дедим. У зот: “Унда кет”, дедилар” (Муттафақун алайҳ).

Пайғамбаримиз ҳайитдан бошқа кунларда ҳам аҳлларига мубоҳ кўнгилхушликларни кўришларига рози бўлганлар. Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўтирган эдилар. Бас, шовқин ва болалар овозини эшитдик. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўринларидан турдилар. Бир аёл рақсга тушар, унинг атрофида болалар бор эди. “Эй Оиша! Кел, қарайсан”, дедилар. Келиб, иягимни у зотнинг елкаларига қўйиб у аёлнинг рақсини томоша қилдим. Бир пайт: “Тўйдингми? Тўйдингми?” деб сўрадилар. Мен Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг ҳузуридаги мартабамни билиш учун “Йўқ”, деб жавоб бердим. Тўсатдан Умар (розияллоҳу анҳу) келиб қолди. Инсонлар у аёлнинг олдидан тарқалиб кетишди. Расулуллоҳ: “Албатта, мен инсон ва жинлардан бўлган шайтонларнинг Умардан қочганини кўряпман”, дедилар. Оиша (розияллоҳу анҳо) айтади: “Кейин мен қайтдим” (Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ ийд кунида аҳлини жориядан мубоҳ қўшиқларни эшитишларига иқрор қилишлари

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фитр ёки азҳо куни олдимга кирдилар. Ҳузуримда ансор қизларидан иккитаси Буос қўшиқларини айтишар эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)тўшакка ётиб юзларини бурдилар. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) кириб: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурида шайтоннинг найи?!”, деб мени жеркиб бердилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га юзланиб: “Эй Абу Бакр, иккисини ўз ҳолига қўй. Албатта, ҳар-бир қавмни байрами бўлади. Бу бизнинг байрамимиз”, дедилар. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) эътибор бермай қўйган пайтларида иккала қизчага ишора қилдим, улар чиқиб кетишди” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Бу ҳадисда бир неча фойдалар бор. Улар:

– аёл кишига мулойим бўлиш;

– аёл кишининг муҳаббатини қозониш;

– байрам кунлари хурсандчиликни зоҳир қилиш дин шиорларидан экани;

– байрам кунларида оила аъзосига ибодат қийинчиликларидан баданга дам берадиган ва нафс хоҳлайдиган турли нарсаларга кенгчилик бериш машруъ экани.

Яна ҳадисдан жория айтган қўшиқни эшитиш жоиз экани олинади. Чунки Расулуллоҳ Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)га жория айтаётган қўшиқни эшитишни ман қилмадилар. Балки, Абу Бакр Сиддиқни жориянинг қўшиқ айтишини ман қилишдан қайтардилар. Ўша икки жория Оиша онамиз чиқиб кетишга ишора қилгунларича қўшиқ айтишда давом этишди.

Лекин бу фақат фитнадан сақланган ҳоллардагина жоиздир.

Жисмоний машқлар билан шуғулланишлари

Расулуллоҳ инсоният хаёлига келмайдиган даражада ўта тавозули эдилар. У зот суюкли аёллари Оиша онамиз билан мусобақа қилар эдилар.

Мўминларнинг онаси Оиша (розияллоҳу анҳо) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан сафарга чиқадилар. У пайтда Оиша онамиз ёш қиз эдилар. Оиша онамиз айтади: “Мен ҳали семирмаган эдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларига: “Олдинга юринглар”,  дедилар. Саҳобалар юришди. Сўнгра менга: “Кел, мусобақалашамиз”, дедилар. Мен у зот билан мусобақа қилдим ва югуришда ўзиб кетдим. Кейинчалик яна сафарга чиқдик. Саҳобаларга: “Олдинга юринглар”, дедилар. Сўнгра менга: “Кел, мусобақалашамиз”, дедилар. Мен олдингисини эсимдан чиқариб қўйган ва семирган эдим. Шунда у зотга: “Ё Расулуллоҳ, шу ҳолатимда сиз билан қандай мусобақалашаман?” дедим. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албатта, мусобақалашасан”, дедилар. Мен мусобақа қилдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мендан ўзиб кетдилар ва кулиб: “Бу нариги мусобақа билан биру бир”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

Саъотий (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Бу ҳадисдан аёлга илтифотли бўлиш, чиройли муомала қилиш, хурсандчилик улашиш, унинг билан ҳазил-ҳузул маъносида мусобақалар қилиш жоизлиги олинади. Чунки бу хислатлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг гўзал хулқларидан саналади”.

Аёллари билан сафар қилишлари ва ўзаро фикр алмашишлари

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аҳли аёллари билан бирга сафар қилар, кечалари бирга сайрга чиқар ва ўзаро фикр алмашар эдилар.

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Албатта, Пайғамбаримиз сафарга чиқмоқчи бўлсалар аёллари ўртасида қуръа ташлар эдилар. Бир бор қуръа Оиша ва Ҳафса онамиз иккаласига тушди. Шунга кўра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кеч кирганда Оиша онамиз билан бирга суҳбатлашиб, сайр қилиши керак эди. Ҳафса онамиз Оиша онамизга: “Сиз тунда менинг туямга мининг. Мен сизнинг туянгизга минаман. Сиз ҳам мен ҳам кўрамиз”, деди. Оиша онамиз: “Хўп”, – деб миндилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Оиша онамизнинг туялари олдига келдилар. Унда Ҳафса онамиз бор эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳафса онамизга салом бердилар ва бирга кетишди. Оиша онамиз бўлса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни йўқотиб қўйди...”

Бу ҳадисдан киши сафарида аёлини шерик қилиши ва аёл зотига сафарини осонлаштирадиган нарсаларни ҳозирлаб бериши олинади. Бу набавий одоб Ислом жамиятида кўп эрларда йўқ бўлиб кетган. Ҳозирги кунда киши сафарида ҳам, бошқа маҳалда ҳам ўзи “ёлғиз” яшашга ўрганиб қолган. Аёл киши эса кўпинча эридан ажралган ҳолатда ҳаёт кечиради. Бу ҳолат мусулмон оиласига салбий таъсир ўтказади. Оила аъзолари ўртасидаги алоқанинг узилишига, охир-оқибат эру-хотиннинг ажралишига сабаб бўлади.

Мусулмон киши бу борада Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг йўлларидан юрмоғи лозим. Чунки киши аҳли билан бирга сафар қилиши, кечалари бирга сайр этиш ва ўзаро маслаҳатлашишнинг ўртадаги риштанинг мустаҳкамланишига, муҳаббатнинг зиёда бўлишига ва бир-бирини яхши тушунишига катта таъсири бор.

Манба: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиолага ўринбосар топиб бўлди. Аввалроқ тахмин қилинганидек, испаниялик мутахассиснинг ўрнини Энцо Мареска эгаллаши керак.

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Трамп Нетаняҳу билан Эрон масаласида "ўта кескин" суҳбат ўтказди

Axios манбаларидан бирининг айтишича, ушбу суҳбатдан кейин Исроил бош вазирининг "сочлари тикка бўлиб кетган"

Россия Украинадаги урушни давом эттириш бўйича бешта сценарийга эга

Президент агар Россия ўз тажовузини кенгайтиришга қарор қилса, Украина ҳар бир эҳтимолий ҳаракатга жавоб тайёрлаётганини таъкидлади.

Исроил вазирининг ҳаракатлари Ғарб давлатлари томонидан танқид қилинди

ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ҳам фаолларга муносабатни “камситувчи ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” деб баҳолади

Эрон Парламенти спикери АҚШнинг эҳтимолий ҳужуми ва Теҳроннинг жавоби ҳақида гапирди

Эрон Парламенти раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф АҚШнинг Эронга қарши янги ҳарбий операция режалаштираётганини ва Теҳрон бу ҳужумни жавобсиз қолдирмаслигини маълум қилди.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.

Данияда 2012 йилдан буён энг кучли зилзила қайд этилди

Сейсмологларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса Скандинавия ўлчовлари бўйича анча сезиларли бўлиб, мутахассисларнинг катта эътиборини тортди.

Мюнхенда Хитой жосуслари экани гумонланаётган шахслар қўлга олинди – DW

Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.

Моссаднинг Эрон бўйича режаси барбод бўлди

Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.

Наманганда 12 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди​​​​​​​

Марҳум бола Давлатобод туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-В синф ўқувчиси бўлган.

Андижонда ноқонуний дори цехи фош этилди

Тезкор тадбир жараёнида «Simbaby», «Doclungc», «Leron», «Yodigan», «Polivit» каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

Сурхондарёда 13 ёшли қиз дарёда чўкиб кетди

Вояга етмаган қизнинг жасади Тўпаланг дарёсидан топилди

Тошкентда ИИБ ходими фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиб келгани маълум бўлди

Яккасарой туманида профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудда ижарада яшовчи аёлдан фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиш эвазига ҳар ойда 400 доллар пора беришни талаб қилган.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди

12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.

Истанбул Глобал Дизайн форуми халқаро ижодкорларни бир майдонга жамлайди

Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.

Бокуда “Меросдан барқарорлик сари: туркий уйлар” панель сессияси бўлиб ўтди

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.

Сан-Диегодаги отишма қурбонлари сони беш кишига етди

Ҳалок бўлганлардан бири қўриқчи бўлиб чиқди.

Тадбиркорнинг 2 млрд сўмлик мулкини ўзлаштирган шахслар фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Куба дронлари Флоридага таҳдид солмоқда деган айблов: Гавана АҚШни “босқинчиликка баҳона яратмоқда” деб танқид қилди

Халқаро ОАВ, жумладан Axios нашрига таяниб тарқалган маълумотларга кўра, АҚШ разведкаси Кубада 300 дан ортиқ ҳарбий дронлар мавжудлиги ва уларнинг эҳтимолий ҳарбий сценарийларда ишлатилиши мумкинлигини кузатмоқда.

Нетаняху: “биринчи зарбалардан кейин Эрон қулаши мумкин”

Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Пентагоннинг собиқ раҳбари Роберт Гейтс маълум қилди.

“Ўзбекистон глобал инвесторлар диққат марказида” — дунёнинг йирик инвесторлари тарихий IPOни эътироф этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.

Нетаньяху: Исроил ҳозир Ғазонинг 60 фоизини назорат қилмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, асосий вазифа Ғазо Исроилга таҳдид солмайдиган ҳолатга келтиришдир.

Каллас АҚШ, Хитой ва Россияни Европани бўлишга уринишда айблади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Москва ва атрофидаги ҳудудга йирик дрон ҳужуми: уч киши ҳалок бўлди

Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.

ЖССТ Эбола вируси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди

ЖССТ Африкада Эбола эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.