Рус православ патриархи Кирилл 1970 йилларда Женевада Совет Иттифоқи учун жосуслик қилган бўлиши мумкин, у ерда у Рус православ черковининг Бутунжаҳон черковлар кенгашидаги вакили бўлган.
Бу ҳақда SonntagsZeitung нашрига асосланиб, “РБК-Украина” нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, махфий архивлар очиқланиши Кириллнинг "КГБ"да ишлагани ва разведкачи бўлганини кўрсатади. У Женевада бўлганида жосуслик билан шуғулланган. У ерда унинг асосий вазифаси ўша пайтда кўплаб совет агентларини ўз ичига олган Бутунжаҳон черковлар кенгашига таъсир ўтказиш бўлган.
Рус православ черкови оммавий ахборот воситаларида бундай маълумотларга бирор бир изоҳ беришдан бош тортди. Шу билан бирга, Россиянинг Швейцариядаги элчихонаси нашрни русофобияда айблади ва Патриарх Кириллга қўйилган барча айбловларни рад этди.
Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли агрессив урушида кўплаб тинч аҳоли ҳалок бўлаётганига қарамасдан, Патриарх Кирилл бу урушни очиқчасига қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Патриарх Кирилл Украинага қарши урушда ўлиш гўёки Россия Федерацияси аскарларининг барча гуноҳларини ювишини айтган эди.
Патриарх Кирилл Россиядаги диндорларни бир неча кун Владимир Путиннинг саломатлиги учун ибодат қилишга чақиргани билан ҳам машҳур.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.