Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг Танзила Норбоевага миннатдорлик билдирди

Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг Танзила Норбоевага миннатдорлик билдирди

Тошкентда Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари саммити ўтказиляпти.

Унда иштирок этган Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг ўзининг "Twitter"даги саҳифаси орқали Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоевага миннатдорлик билдирди.

Мартин Чунгонг минтақада ва дунёда гендер тенглигини таъминлашда мамлакатимизнинг саъй-ҳаракатларига ишонишини билдирган.

Айни дамда Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо мамлакатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити ўз ишини бошлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!