Қор ёғиши сабабли Париждаги Шарл де Голл аэропортида 100 га яқин, Орли аэропортида 40 га яқин рейс бекор қилинди.
Бу ҳақда Франция транспорт вазири Филипп Табаро маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Парижда давом этаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир кун аввал парвозлар бекор қилиниши кутилган эди. Учиш-қўниш йўлакларида қор тозалаш ва самолётларнинг муздан тозалаш ишлари туфайли бекор қилиниши Шарл де Голл аэропортида эрталаб соат 9:00 дан 14:00 гача режалаштирилган рейсларнинг тахминан 40 фоизига ва Орли аэропортида эрталаб соат 6:00 дан 13:00 гача режалаштирилган рейсларнинг 25 фоизига таъсир қилади.
Қор ва муз туфайли Франция шимоли-ғарбининг катта қисмида автомобил, ҳаво, темир йўл ва жамоат транспорти хизматлари тўхтаб қолмоқда. 38 та бўлимда тўқ сариқ рангли огоҳлантириш эълон қилинди.
Франция бўйлаб умумий узунлиги 1600 километрдан ортиқ бўлган тирбандликлар юзага келган, уларнинг қарийб 950 километри Иле-де-Франс минтақасида.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов ўтказган танқидий йиғилишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун Термиз, Жиззах, Мароқанд ҳамда Кучлик нефть базалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.