Бугун Сизлар билан футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг чорак финалдаги ўйинига мезбонлик қилиши мумкин бўлган яна бир стадион ҳақида гаплашамиз. Танишинг, Марсел шаҳридаги “Велодром” стадиони.
Мажмуа 1937-йил барпо этилган. Бугунги кунгача бир неча бор реконструкция қилиниб, 2014-йил ҳозирги қиёфасига келган. Стадион тарихда 1938 ва 1998-йилги жаҳон чемпионатлари, Евро-1984 ва Евро-2016 ўйинлари, 2007 ва 2023-йилги регби бўйича жаҳон чемпионатлари ва бошқа кўплаб мусобақаларни қабул қилган. Франсияда катталиги жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган стадион бугунги кунда 67 мингдан ортиқ мухлисни сиғдира олади. Ушбу обект ҳам ўз тарихида жаҳон эстрадасининг кўплаб юлдузларининг консертига мезбонлик қилган. Арена “Олимпик Марсел” футбол клубининг уй ўйингоҳи ҳисобланади.
Тезюрар поездда Париж-Марсел йўналишида манзилга 3 соат 10 дақиқада етиб олиш мумкин. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида стадион 10 та ўйинга мезбонлик қилади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган тақдирда чорак финал ўйинини айнан мана шу аренада “Д” гуруҳининг иккинчи ўрин эгасига қарши ўтказади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.