Ҳозирги тез ўзгарувчан шароитда озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида нарх-наво барқарорлигини ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доимий эътибор марказида бўлиши шартлиги таъкидланди.
“Тўғри, куз-қиш мавсуми учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини захира қиляпмиз. Энди бу ишни йил давомида амалга ошириб, нархлар барқарорлигини таъминлаш учун доимий интервенсия тизими жорий этилади”, – деди Президент.
Фермерлар учун янги қўллаб-қувватлаш чоралари
Яқиндагина озуқабоп, мойли экинлар ва картошка етиштирувчиларни рағбатлантириш бўйича янги механизмлар эълон қилинди. Унга кўра:
келгуси йили фермерларга 2025 йилда олган ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида,
Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан 12 фоизли имтиёзли кредит ажратилади;
хорижий валютадаги кредитларда 8 фоиздан юқори бўлган қизмни давлат қоплаб беради;
кредитлар бўйича 50 фоизгача давлат кафолати тақдим этилади.
Картошка уруғчилигига қўллаб-қувватлаш
Ҳар йили “in-vitro” лабораторияларида вирусдан холи 10 миллиондан ортиқ картошка мини-тўганаклари тайёрланиб, улар уруғчилик хўжаликларига бепул берилади.
Мазкур чоралар фермерлар харажатини камайтириш, ҳосилдорликни ошириш ва ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигининг олдини олишга қаратилган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Украина президенти Владимир Зеленский айтишига кўра, Россия ҳар ойда тахминан 35 минг ҳарбийни йўқотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу ойидаги 14 минг одам билан солиштирганда сезиларли ўсишдир.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.